Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади.

February 22, 2021, 4:34

 Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкаларини  ишлаб  чиқариш лойиҳаси амалга  оширилади.  Маҳаллий  бозорда фақат  20  фоизи қолади. 

«Nike» ва «Adidas» кроссовкаларини ишлаб чиқарувчи линия 2021 йил 4-чорагида ишга тушиб, 2022 йилнинг 3-чорагида тўлиқ қувватда ишлай бошлайди. Заводда йилига жами 3 миллион жуфт спорт пойабзали ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

 Режага кўра,  тайёр маҳсулотнинг 50  фоизи Марказий Осиё давлатларига, халқаро кўргазмаларда иштирок этиш ҳисобидан 30  фоизи  бошқа мамлакатларга экспорт қилинади,  20  фоизи   эса маҳаллий бозорда сотилади. 

manba: batafsil.uz