Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 2020 йилнинг 8 ой давомида 31% га пасайди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитасининг қайд этишича, Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти 2020 йилнинг январь-август ойлари маълумотларига кўра, 8 ой давомида 31% га пасайди, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми 979,8 минг тоннани ташкил этди ва қиймати бўйича 595,6 миллион доллардан ошди. (2019 йилнинг шу даврга нисбатан пасайиш даражаси 31,5 % ни ташкил этди.)
Мева-сабзавот маҳсулотларининг эскпорти қуйидаги мамлакатларга: Қозоғистон- 11,4% га, Афғонистон- 25,2% га, Озарбайжон- 29,3% га, Хитой- 42,9% га, Покистон- 53,2% га, Қирғизистон- 58,4% га, Украина- 67,6% га, Туркия- 86,1% га сезиларли даражада камайди.
Шу билан бир қаторда мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти Россия- 57,7% га, АҚШ- 47,1% га ва Грузия- 19,2% га каби мамлакатларига ўсиш кузатилди.