Kompaniya haqida ma'lumot

   "Узтрейд" акциядорлик жамияти  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сонли "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимини оптималлаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Қарорига мувофиқ ташкил этилди.

"Ўзтрейд" акциядорлик жамиятининг  экспорт номенклатураси  ватанимизда  ишлаб чиқариладиган турли маҳаллий маҳсулотлардан иборат бўлиб,   дунёдаги кўплаб компаниялар билан ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Компания бизнес юритишнинг замонавий усул ва тамойилларидан фойдаланган холда  ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришдан манфаатдор бўлиб, Сизнинг таклифларингизни ўзаро манфаатдорлик асосида муҳокама  қилишга тайёр. Биз экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан узвий алоқани қўллаб қувватлаган ҳолда, қишлоқ хўжалигини  инвестициялаш ва  ривожлантириш устида  мунтазам равишда иш олиб борамиз.

"Ўзтрейд" акциядорлик жамияти ўзаро ҳурмат, очиқлик ва ўзаро манфаатли  ҳамкорликни ривожлантириш тамойиллари асосида фаолият юритади.  Компаниянинг асосий вазифаси -экспорт фаолиятига жалб этилган тадбиркорларни атрофлича қўллаб- кувватлаш,  махсулотларнинг рақобатдорлигини ошириш, бизнес- мухитни ривожлантириш орқали мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтиришдан иборат.