Россияга мева-сабзавот экспорти рекорд даражада ўсди Read more: https://sputniknews-uz.com/economy/20200616/14349716/zbekistonning-Rossiyaga-meva-sabzavot-eksporti-rekord-darazhada-sdi.html

July 15, 2020, 2:45

Ушбу йил бошида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан 42%га ошди.

Ўзбекистоннинг 2020 йилнинг дастлабки ойларида Россияга мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажми 25,6 миллион долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда EastFruit. 




Ўзбекистоннинг 2020 йилнинг дастлабки ойларида Россияга мева ва сабзавотларни тўғридан-тўғри етказиб бериш ҳажми 25,6 миллион долларни ташкил этди, деб хабар қилмоқда EastFruit. 

Энг катта экпорт тушумини иссиқхона помидорлари экспорти ташкил этди - 19,3 %, карам экспортига қарийб 13,8 % ва 8 % лимонга тўғри келади.

“Шу билан бирга, иссиқхона помидорининг экспорти 2019 йилнинг шу даврига нисбатан икки баравар кўпайди, карам экспорти 69 % ошди, лимон экспорти эса 2,8 баравар ошди”, - дейишди таҳлилчилар.

Россияга карам етказиб бериш бўйича Ўзбекистон фақат Хитойдан ортда қолиб, иккинчи ўринни, лимон етказиб бериш бўйича эса Туркия, Марокаш ва Мисрдан кейин тўртинчи ўринни эгаллади.

Мутахассислар, шунингдек, ушбу даврда янги гулкарам ва брокколи экспорти кескин 2,3 мартага ошганини қайд этдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон қорағатини Россия бозорига экспорти 75 фоизга, қуритилган ўрик экспорти эса беш баравар кўпайди. Бу Ўзбекистонга ушбу муддат ичида Европа Иттифоқи, Тожикистон, Арманистон ва Хитойлик етказиб берувчиларини ортда қолдириб, Россияга ушбу қуритилган меваларни етказиб берувчилар рейтингида Туркиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашига имкон берди.

Read more: https://sputniknews-uz.com/economy/20200616/14349716/zbekistonning-Rossiyaga-meva-sabzavot-eksporti-rekord-darazhada-sdi.html